Сешанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дата: 17:15, 16-02-2015.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Сешанба, 17 феврал куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларга туман тушиши мумкин, республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши ҳавфи бор, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, кундузи 9-11° илиқ.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ, 2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларгатуман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга вақти-вақти билан ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши ҳавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с. тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 2-7 илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: