Сешанба куни Ўзбекистоннинг ҳамма ҳуддуларида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши прогноз қилинмоқда
Тошкент. 2 декабрь. ЎзТАГ – Сешанба, 3 декабрь куни Ўзбекистоннинг ҳамма ҳуддуларида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши прогноз қилинмоқда, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6° илиқ, кундузи 15-17° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9°илиқ, кундузи 14-19° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3°илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Сурат манбаи: tripadvisor.ru