Сешанба куни Ўзбекистоннинг қарийб барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати 41 даражагача тушади

Дата: 13:26, 22-07-2019.

Тошкент. 22 июль. ЎзТАГ – Сешанба, 23 июль куни Ўзбекистоннинг қарийб барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати 41 даражагача тушади, дейилади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-24°, кундузи 39-41° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 36-41° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 36-41° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 36-41° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28°,кундузи 36-41°, жойларда 43°гача, иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: molbulak.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: