Сешанба куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ҳаво 45 даражагача қизийди

Дата: 14:59, 09-07-2018.

Тошкент. 9 июл. ЎзТАГ – Сешанба, 10 июль куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво 45 даражагача қизийди, қолган вилоятларда – 43 даража, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.   

Тошкентда ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25-27° иссиқ, кундузи 41-43° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-29° иссиқ, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25-30° иссиқ, кундузи 40-45° иссиқ бўлади.

Тошкент Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25-30° иссиқ, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25-30° иссиқ, кундузи 40-45° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 37-42° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

 

Сурат манбаи: http://aznews.site/author/agdmin/page/3/

Янгилик билан ўртоқлашиш: