Сешанба куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади
Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – Сешанба, 28 май куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво вақти-вақти билан булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17°, кундузи 32-34° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: vesti.uz


