Сешанба куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида шамолнинг кучайиши ва ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

Дата: 13:07, 17-12-2018.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Сешанба, 18 декабр куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида шамолнинг кучайиши ва ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, кундузи 4-6° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ - 2° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ, чўл ҳудудида кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ - 2° илиқ илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади, қор кучли ёғиши ҳам мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2° совуқ – 3° илиқ бўлади.


Сурат манбаи: http://actual.today

Янгилик билан ўртоқлашиш: