Сешанба куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ёмғир, қор ёғиши ва ҳаво ҳароратининг пасайиши кузатилади

Дата: 15:24, 06-01-2020.

Тошкент. 6 январь. ЎзТАГ – Сешанба, 7 январь куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида вилоятларида ёмғир, қор ёғиши ва ҳаво ҳароратининг пасайиши кузатилади, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-2° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, жойларда бироз ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2°илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда бироз ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Жойларга туман тушиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Сурат манбаи: vetklinik-msk.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: