Сешанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб ўзгариб туриши кузатилади

Дата: 12:56, 20-05-2019.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – Сешанба, 21 май куни, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб ўзгариб туриши кузатилади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17°, кундузи 30-32° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

 

Сурат манбаи: om-saratov.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: