Сешанба куни Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши прогноз қилинмоқда

Дата: 14:03, 22-04-2019.

Тошкент. 22 апрель. ЎзТАГ – Сешанба, 23 апрель куни Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши прогноз қилинмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, кечаси ва куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғади, куннинг иккинчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12°, кундузи 17-19° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8°, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади. Момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади. Момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади. Момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, кечга бориб ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент вилоятидан 2000 м баландликда кўчки хавфи бор.Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8°, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: merodea.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: