Сешанба куни Ўзбекистоннинг фақат Қорақалпоғистони ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади

Дата: 13:53, 19-01-2015.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – Сешанба, 20 январ куни Ўзбекистоннинг фақат Қорақалпоғистони ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, республиканинг қолган қисмида ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, кундузи 3-5° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор), туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 1-6° илиқ.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши ҳам мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларларда туман тушиши кутилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади, туман тушиши ҳам мумкин. Қор кўчиши ҳавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ – 2° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: