Сешанба куни Ўзбекистоннинг фақат шимолий-ғарбида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

Дата: 14:39, 19-12-2016.

Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – Сешанба, 20 декабр куни Ўзбекистоннинг фақат шимолий-ғарбида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда, республиканинг қолган  ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6° совуқ, кундузи 4-6° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи туманларда бир оз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ; Хоразм вилоятида кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ ўртасида бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ, Навоий вилояти шимолида 7-12° совуқ, кундузи 2° совуқ- 3° илиқ ўртасида бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3°совуқ- 2° илиқ ўртасида, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ- 2° илиқ ўртасида бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: