Сешанба куни Ўзбекистоннинг фақат тоғли жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда

Дата: 12:16, 22-08-2016.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Сешанба, 23 август куни Ўзбекистоннинг фақат тоғли жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда, мамлакатнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида вақти вақти билан ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20° иссиқ, кундузи 33-35° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: