Сешанба куни Ўзбекистоннинг марказий қисми, Фарғона водийси ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда
Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Сешанба, 23 июн куни Ўзбекистоннинг марказий қисми, Фарғона водийси ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, мамлакатнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-21° илиқ, кундузи 36-38° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, чўл ҳудудларида 28° иссиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида унинг тезлиги 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-26° иссиқ, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/сга ҳам чиқади. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/сга ҳам чиқади.Ҳарорат кечаси 14-19° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.