Сешанба куни Ўзбекистоннинг марказий қисми ва жанубий-ғарбида ҳаво ҳарорати 43 даражагача қизийди
Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – Сешанба, 4 август куни Ўзбекистоннинг марказий қисми ва жанубий-ғарбида ҳаво ҳарорати 43 даражагача қизийди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво вақти-вақти билан бир оз булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-24° иссиқ, кундузи 38-40° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 37-42° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 37-42°, чўл ҳудудида баъзи жойларда 43 даражагача иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 36-41° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 37-42°.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.


