Сеулда Invest in Uzbekistan бизнес форуми бўлиб ўтди

Дата: 22:36, 13-05-2016.

Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – Сеулда (Корея Республикаси) Корейс биржаси билан ҳамкорликда Invest in Uzbekistan Халқаро бизнес-форуми ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасидан хабар беришларича, форум ишида Жанубий Корея бош вазири ўринбосари Ё Иль Хо, Корейс фонд биржаси раиси Кюнг Су Чой, биржанинг 200дан ортиқ раҳбар ҳамда етакчи корейс компанияларининг вакиллари иштирок этишди. Улар орасида “Samsung, “LG”, “Lotte Group”, “Hyundai”, “Daewoo Pasco”, “Kogas”, “Нanjin”, “Shingdong”, “Кореан Эйр”, “Колон”, “Ханву” ва бошқалар бор.

Корея бош вазирининг ўринбосари Ё Иль Хо форумни очар экан етакчи корейс компанияларини “Дунёнинг энг тез ривожланаётган барқарор иқтисодиётини йўлга қўйган Ўзбекистон”ни фаол инвестициялаштиришни таклиф қилди.

Форум доирасида етакчи корейс компаниялари ва республикамизнинг акционерлик жамиятлари ўртасидаги музокаралар якуни бўйича келишув битимларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: