Сеулда вафот этган ўзбекистонликнинг жасади ватанига жўнатилди

Дата: 12:39, 13-05-2019.

Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – Сеул шаҳрида (Корея Республикаси) вафот этган ўзбекистонликнинг жасади ўз ватанига жўнатилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси маълумотларига кўра, 11 май куни Сеул шаҳридаги хонадонда ёнғин оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқароси Фаррух Мўминов (1996 й. т.) жасади ўз ватанига жўнатилди", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, ёнғинда иккинчи даражали куйган талаба Мутал Юлдашев (1997 й. т.) "Ханил" касалхонасига жойлашган бўлиб, унга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 11 май куни Сеулга қурбоннинг отаси ва укаси етиб келишди ҳамда М.Юлдашев ўқиётган "Ханкук" университети кўмакка келган, уларга яшаш жойи ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатилди.

"Бугунги кунда Жанубий Корея томони ёнғин сабаб бўлган барча шароитларини аниқлаш учун тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда", - дея якунланади хабар.

 

Сурат манбаи: 7news.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: