Сеулда “Ўзбек киноси” куни бўлиб ўтди

Дата: 16:58, 12-05-2016.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – Сеулда “Ўзбек киноси” кунлари бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу тадбир “Ўзбеккино” Миллий агентлиги делегациясининг Корея Республикасига ташрифи доирасида Ханянг Университети ҳузуридаги Осиё-Тинч океани тадқиқотлари маркази кўмагида ташкил қилинди.

“Жаҳон” АА ёзишига кўра, жанубий корейс томошабинлари режиссёр Аюб Шахобиддиновнинг “Ўтов” ва режиссёр Ёлкин Тўйчиевнинг “Ҳаетда” фильмларини кўриш имкониятига эга бўлдилар.

Намойишдан сўнг мутахассислар иштирокида “Ўзбек киноси мустақиллик йилларида” номли “давра суҳбати” бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон миллий кино санъатининг тикланиши ва ривожланиши масалалари муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: