Севара Назархон “Мактублар” қўшиғига янги клипини тақдим этди

Дата: 09:42, 30-09-2015.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – Таниқли ўзбек хонандаси Севара Назархон “Мактублар” қўшиғига янги клипини тақдим этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги клип режиссёри россиялик режиссёр Тимур Примкулов. Суратга олишда Вячеслав Бутусов иштирок этиб, Севара композицияни унинг билан бирга ижро қилди. Шунингдек, Бутусов қўшиқ сўзлари муаллифи ҳамдир. Видеонинг бир қисми Санкт-Петербургда афсонавий “Добролет” студиясида олинган”, - деб таъкидлашди “МСМ Групп” концерт агентлиги матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, Севара 7 ноябрда Москва халқаро мусиқа уйининг Светлана залида катта яккахон концерт билан чиқади. Концерт дастури “Телба муҳаббат” деб номланган.

Севара бу ерда “Шунчалик осон” ва “Мактублар” номли мухлислар эътиборига тушган рус тилидаги албомларидан композицияларни, таниқли қўшиқларга ўхшатмалар, миллий ўзбек асбоблари жўрлигидаги world music бўлинмасига кирган қўшиқларни ижро қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: