Севара Назархон Москвада катта яккахон концерт беради

Дата: 12:42, 28-08-2015.

Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – 7 ноябрда ўзекистонлик таниқли хонанда Севара Назархон Москвадаги Халқаро мусиқа уйининг Светланов залида “Севги саҳифаси” номли яккахон концертини тақдим этади, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида хонанда ўзининг Facebookдаги расмий саҳифасида хабар қилди.

Концертда Севара рус тилидаги “Жуда осон” ва “Мактублар” номли альбомларидаги композицияларни, машҳур қўшиқларга ўхшатмаларни, шунингдек, миллий ўзбек асбоблари жўрлигида “World music” бўлимини тақдим қилади.

Эслатиб ўтамизки, Севара таниқли инглиз мусиқачиси Питер Гэбриэл билан бирга ишлашга улгурди, нуфузли BBC World Music Award танловида Осиёнинг энг яхши қўшиқчиси («Best Asian Artist») унвонини олди. Хонанда Россияда машҳур “Голос”, “Вышка”, “Точь-в-точь”, “Танцы со звездами” телелойиҳаларида иштирокидан кейин танилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: