Севара Назархоннинг “Мактублар” альбомидаги “Агар” қўшиғига биринчи ремикс яратилди

Дата: 16:43, 05-01-2015.

Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – Севара Назархоннинг “Мактублар” альбомидаги “Агар” қўшиғига биринчи ремикс  яратилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мана, “Мактублар” альбомидаги “Агар” (Those Goddamn Hippies Remix) қўшиғига биринчи ремикс чиқардик ...... Видео коллаж Том ҳақидаги мультсериядан. Илк марта Янги Йилда эшитиб кўрсангиз бўлади”, - дея ёзиб қолдирди С.Назархон Facebookдаги  расмий саҳифасида.

Эслатиб ўтамизки, юқоридаги альбом 2013 йил 30 ноябрда чиқарилган бўлиб, унда “Агар” қўшиғидан бошқа яна 12 қўшиқ кирган. Булар “Бу тушда”, “Ғира-шира”, “Топмоқ ва йўқотмоқ”, “Мактублар”, “Биз ўтамиз”, “Агар у ёнганда”, “Тирмашиб”, “Муҳаббат саҳифаси”, “Мен усиз”, “Нажоткор”, “Девор ёнидаги шиша”, “Кечир” қўшиқларидир.

Севара Назархон ўзбекистонлик поп- ва рок-хонанда бўлиб, анъанавий ўзбек мусиқаси ижрочиси ҳамда композиторидир.

Википедияга кўра, ремикс деганда асл мусиқий асардан кейин ёзилган қўшиқ ёки композиция тушунилади. Одатда ремикс оригиналдан замонавийроқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: