Ўш аэропортида Ўзбекистон фуқароси бегонанинг паспорти билан қўлга олинди

Дата: 16:19, 06-08-2015.

Тошкент. 6 август. ЎзТАГ – Ўш аэропортида Ўзбекистон фуқароси бошқанинг паспорти билан қўлга олинди, деб хабар беради пайшанба куни Қирғиз Республикаси давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.

“2015 йилнинг 6 августида Истамбул-Ўш рейсини расмийлаштиришда “Ўш-аэропорт” назорат ўтиш пункти чегарачилари Ўзбекистон фуқаросини бегонанинг паспорти билан давлат чегарасини кесиб ўтишга уриниш учун қўлга олдилар. Хужжатларни текшириш чоғида 1968 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Туркиядан Қирғизистонга Қирғиз Республикаси фуқаросига тегишли паспортга ўз суратини елимлаб олгани аниқланди”, - дейилади хабарда.

Тегишли хужжатлар расмийлаштирилганидан кейин қўлга олинган шахс ҚР Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ходимларига топширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: