Шўртан газкимё мажмуаси Мироқи поселкасида курорт мажмуини қурди

Дата: 17:38, 10-08-2017.

Тошкент. 10 август. ЎзТАГ – Шўртан газкимё мажмуаси (ШГМ) маблағлари ҳисобига Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги Мироқи шаҳарчасида замонавий спорт-соғломлаштириш мажмуаси қурилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекнефтгаз” АЖ маълумотига кўра, унинг очилиши 1 августда бўлиб ўтди. Мироқи деб номланувчи минтақавий курорт денгиз сатҳидан қарийб 1000 метр баландликда Ҳисор тизмаси тоғларида жойлашган.

Энг хушманзара маконларидан бирида ўрнашган мажмуа сайёҳларни қабул қилиш ва келувчиларни соғломлаштириш учун зарур бўлган ажойиб инфратузилма; “люкс” даражали хоналарга эга бўлган замонавий меҳмонхона, сузиш бассейни, физио- ва бошқа даволаш муолажалари тақдим этиладиган кабинетларни қамраб олган.

Очилиш маросимида сўзга чиққан оқсоқоллар ушбу объект туман аҳолиси учун катта совға бўлганлигини таъкидладилар. Ишга туширилган мажмуа мамлакатда туризм ривожланишига хизмат қилади ва айни пайтда қўшимча иш жойларини яратади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: