ШҲТ ҲАТТ кенгаши раислиги Тожикистондан Ўзбекистонга топширилди
Душанбе. 19 сентябр. ЎзТАГ – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ШҲТ Ҳудудий аксилтеррор таркиби (ШҲТ ҲАТТ) кенгаши раислиги Тожикистондан Ўзбекистонга топширилди, деб хабар қилади Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА) жума куни.
Бу ҳақида ШҲТ ҲАТТнинг Тожикистон раислигида Душанбеда бўлиб ўтган йигирма бешинчи йиғилиши давомида қайд этилди.
Хусусан, ШҲТ ҲАТТ кенгашининг навбатдаги йиғилишини 2015 йил мартда Тошкентда (Ўзбекистон Республикаси) ўтказиш ҳақида келишиб олинди.
Йиғилишда Қозоғистон, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Ўзбекистон ва ШҲТ ҲАТТ Ижроя қўмитаси вакиллари иштирок этдилар.
Терроризм кўринишларига қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадларида ШҲТ ҲАТТнингМонголия, Эрон Ислом Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ваколатли органлари билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйувчи хужжатлар кўриб чиқилди ва маъқулланди.
ШҲТ аъзо мамлакатлар ҳавфсизлигига хавф туғдирувчи террористик, сепаратистик ва экстремистик ташкилот ва гуруҳларнинг фаолиятига биргаликда қарши туриш бўйича ҳаракатларини мувофиқлаштириш билан шуғулланувчи ШҲТ аъзо давлатлар ваколатли органлари экспертлари гуруҳларини тузиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, томонлар ШҲТ ҲАТТ Ижроя қўмитасини терроризмга қарши туриш бўйича халқаро очиқ ахборотлар базасига улаш ҳақида ҳам келишиб олинди.