ШҲТ Ҳавфсизлик кенгаши котиблари Москвада хавфсизлик масалаларини муҳокама қиладилар

Дата: 11:15, 14-04-2015.

Тошкент. 14 апрел. ЎзТАГ – Сешанба куни Москвада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Ҳавфсизлик кенгаши котибларининг 10-йиллик учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда ТАСС.

“Унда ШҲТ ҳудудида ташкилотга аъзо давлатларга қўшни ҳудудлардаги ўзгараётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилиш реджалаштирилмоқда” – деб хабар беришди РФ Ҳавфсизлик кенгаши девони матбуот хизматида.

Учрашувда кузатувчи мақомидаги давлатлар (Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Монголия ва Покистон) вакиллари ҳам қатнашадилар.

Куни кеча ШҲТ ва ташкилот кузатувчилари Ҳавфсизлик кенгаши котибларини Ново-Огаревода РФ президенти Владимир Путин қабул қилди. У кун тартибида турган масалалар, шу жумладан, терроризм, уюшган жиноятчилик ва наркотиклар ноқонуний айланмаси билан боғлиқ масалалар ҳақида маълумот берди.

Россия етакчиси Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кундан-кун ривожланиб, нуфузи ошаётганлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамизки, ШҲТ Ҳавфсизлик кенгаши котибларинининг олдинги учрашуви 2014 йил апрелда Душанбеда бўлиб ўтган эди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йилда ташкил қилинган бўлиб, унга Россия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: