ШҲТ ҳавфсизлик кенгаши котиблари Тошкентда МО ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қиладилар

Дата: 10:42, 13-04-2016.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар хавфсизлик кенгаши котиблари 13-14 апрелда Ўзбекистон пойтахтида минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қиладилар, деб хабар беради ТАСС.

“Ҳар йили ўтказиладиган учрашувда иштирокчилар халқаро ва минтақавий хавфсизлик муаммолари, Марказий Осиё, Афғонистон ва ШҲТ ҳудудидаги вазият, террорчилик, экстремизм ва наркотрафикка қарши кураш муаммоларини муҳокама қиладилар”, - деб таъкидлашди РФ Хавфсизлик кенгаши матбуот хизматида.

ШҲТ доимий амал қилувчи ҳукуматлараро халқаро ташкилотдир. Унинг асосий мақсадлари – аъзо мамлакатлар ўртасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, сиёсий, иқтисодий, илмий техникавий, маданий, шунингдек, энергетика, транспорт, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликка кўмаклашиш, минтақада биргаликда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашдан иборат.

Жорий йилда Ўзбекистон ШҲТда раислик қилади. Ташкилотнинг навбатдаги саммити Тошкентда 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. ШҲТ ҳавфсизлик кенгаши котибларининг бундан олдинги саммити Москвада Россия раислигида бўлиб ўтган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: