ШҲТ божхона соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Дата: 22:48, 10-11-2015.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси экспертларидан ташкил топган делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Махсус ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишида иштирок этмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ТИВ маълум қилишларича, йиғилиш 9-12-ноябр кунлари Саня шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтмоқда. Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон экспертлари ШҲТ доирасида божхона соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг амалий масалаларини муҳокама қилмоқдалар.

Эслатиб ўтамизки, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари тотонидан 2001 йилда ташкил қилинган минтақавий халқаро ташкилот.

ШҲТнинг 2015 йил 9-10 июлда Уфа (Россия) шаҳридаги саммитда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш, Беларусь Республикаси, Монголия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистонга ташкилотда кузатувчи, Арманистон, Озарбайжон, Камбожа ва Непалга мулоқот бўйича ҳамкор мақоми бериш бўйича келишувлар имзоланди.

Кенгайтиришга қадар ШҲТ умумий ҳудуди 30 млн кв. кмга тенг бўлиб, Евроосиёнинг 60% майдонига тенг, аҳолиси сони 1 млрд 455 млн киши ёки дунё аҳолисининг тўртдан бири эга тенг эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: