ШҲТ июн саммитида туризмни ривожлантириш дастури қабул қилинади

Дата: 10:42, 18-03-2016.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари Тошкентдаги июн саммитида туризмни ривожлантириш дастурини қабул қиладилар. Бу ҳақида Россия ОАВ хабар бермоқда.

Ўзбекистон ТИВ маълум қилишларича, 15-17-март кунлари Пекин шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар экспертларининг туризм соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича учрашуви бўлиб ўтди.

“Тадбир давомида ШҲТнинг бўлажак Тошкент саммити якунлари бўйича қабул қилиниши режалаштирилаётган ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш Дастури лойиҳаси муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

ШҲТ саммити 23-24 июнда Тошкентда бўлиб ўтади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йилда ташкил қилинган минтақавий халқаро ташкилотдир. Унга Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. Беларусь, Монголия, Эрон, Покистон, Ҳиндистон ва Афғонистон ташкилотда кузатувчи мақомига эга. 2015 йилнинг июлида ШҲТга  Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш бўйича ҳаракатлар бошланди. Ташкилотнинг Уфа шаҳридаги саммитида ташкилотда раислик Россиядан Ўзбекистонга ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: