ШҲТ хавфсизлик кенгаши котиблари Тошкентда терроризм билан курашда ҳамкорлик механизмларини муҳокама қилдилар
Тошкент. 14 апрел. ЎзТАГ - 13-14 апрелда Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар хавфсизлик кенгаши котибларининг 11-учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).
“ШҲТ ҳудудида хавфсизлик соҳасида, терроризм, сепаратизм ва экстремизм, қурол ва наркотикларнинг ноқонуний айланмаси, трансчегаравий уюшган жиноятчилик билан курашда ҳамкорлик механизмларини таомиллаштириш ҳақида фикр алмашилди”, - дейилади ҚР Марказий коммуникациялар хизмати хабарида.
Президент ёрдамчиси – ҚР хавфсизлик кенгаши котиби Нурлан Ермекбаев учрашув иштиркочларини Қозоғистонда ШҲТ линияси бўйича юқоридаги соҳаларда қилинаётган ишлар тўғрисида маълумотлантирди.
Делегация раҳбарлари Ўзбекистон президенти Ислом Каримов томонидан қабул қилинди.
Тошкентда Н.Ермекбаевнинг Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов, ХХР давлат кенгаши аъзоси, жамоат хавфсизлиги вазири Го Шэнкунлар билан уврашувлари бўлиб ўтди. Кўрсатилган учрашувларда томонлар хавфсизлик соҳасидаги масалаларни муҳокама қилдилар.


