ШҲТ котибиятида ўзбек таомларидан тотиб кўрилди

Дата: 07:41, 10-11-2016.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – ШҲТ котибиятида ўзбек таом ва мева-сабзавот маҳсулотларидан тотиб кўрилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

“Жорий йилнинг 9 ноябрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибиятида “Ўзбекистон куни” доирасида ўзбек миллий таомлари ва мева-сабзавот маҳсулотларининг тақдимоти бўлиб ўтди”, - дейилади ташкилот сайитидаги маълумотда.

Шунингдек, тадбирнинг кўпчилик меҳмонларига ўзбек миллатининг бутун дунёга машҳур бўлган палов, норин, сомса каби таомлари, нонлари ва қандолат маҳсулотлари миллий анъаналар асосида таклиф қилинди.

Тадбир ташкилотчилари шу каби тадбирларнинг ШҲТ маданий алоқаларини мустаҳкамлашдаги муҳим ролини қайд этдилар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: