ШҲТ махсус ишчи гуруҳи ташкилот молия ҳисоботи ва бюджети лойиҳаларини кўриб чиқди

Дата: 13:18, 05-08-2016.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 2-4 август кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг молия-бюджет масалалари бўйича Махсус ишчи гуруҳининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

“Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари ШҲТнинг 2015 йил учун молиявий ҳисоботи ва 2017 йилга мўлжалланган бюджети лойиҳаларини, шунингдек ШҲТнинг доимий фаолият кўрсатувчи органларининг 2013-2015 йиллардаги молиявий-хўжалик фаолиятининг ташқи аудити якунларини атрофлича кўриб чиқишди”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо. Афғонистон, Беларусь, Индия, Мўғилистон, Покистон ва Эрон ташкилотда кузатувчи мақомига эга. Туркия, Шри-Ланка, Озарбайжон, Арманистон, Камбожа ва Непал ташкилотда мулоқот бўйича ҳамкордирлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: