ШҲТ мамлакатлари илмий-техникавий соҳада қўшма лойиҳаларни тайёрламоқдалар

Дата: 10:12, 07-04-2016.

Тошкент. 7 апрел. ЎзТАГ – 5-6-апрел кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларнинг илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Доимий гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Матбуот хизмати маълумотига кўра, мажлис давомида ШҲТ доирасида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ва ташкилотнинг бўлажак тадбирларида имзоланиши кўзда тутилган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди.

“Хусусан ШҲТга аъзо давлатларнинг савдо-иқтисодий соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича тадбирлар Режасини инвентаризация қилиш ва 2017-2021-йилларда ташкилот доирасида лойиҳавий фаолиятни янада ривожлантириш бўйича тадбирлар Рўйхатини тайёрлашга оид масалалар муҳокама қилинди”, - деб кўрсатилади хабарда.

Шунингдек Қирғизистонда ШҲТга аъзо давлатларнинг фан ва технология вазирликлари раҳбарлари йиғилишига тайёргарлик жараёни юзасидан фикр алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: