ШҲТ мамлакатлари туризм соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришни режалаштирмоқдалар
Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришни режалаштирмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида Хитой Халқ Республикасининг Ухан шаҳрида ШҲТга аъзо давлатларнинг миллий сайёҳлик маъмуриятлари раҳбарлари учрашувида сўз борди.
Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан маълум қилишларича, учрашув ХХР Маданият ва туризм вазири ўринбосари Ли Цзиньцзао раислигида ўтди.
Делегациялар раҳбарлари 2019-2020 йилларда ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича дастурини амалга ошириш юзасидан қўшма ҳаракатлар режаси лойиҳасини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар. Ҳужжат ШҲТнинг Цингдао шаҳридаги саммитида имзоланиши кутилмоқда.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарларининг Россия, Хитой, Ҳиндистон, Тожикистон, Хубэй ва бошқа вилоятларнинг сайёҳлик соҳаси раҳбари билан учрашувлари бўлиб ўтди.
Сурат манбаи: http://prohotel.ru/place-188764/0/