ШҲТ МАТТнинг Тошкентдаги йиғилишида озодликдан маҳрум қилиш жойларида террористик ташкилотларга ёллашга қарши ҳаракатлар муҳокама қилинади
Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг (ШҲТ) Минтақавий аксилтеррор ташкилотининг (МАТТ) Тошкентдаги йиғилишида озодликдан маҳрум қилиш жойларида террористик ташкилотларга ёллашга қарши ҳаракатлар муҳокама қилинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, бу масала ШҲТ МАТТнинг 5 апрелга режалаштирилган Тошкентдаги йиғилиши кун тартибида турибди.
“Интерфакс”га таркибнинг ахборот марказидан маълум қилишларича, Тошкентда Афғонистондаги “Ислом давлати” террористик ташкилоти жангариларидан келаётган хавфларга қарши туриш бўйича чоралар муҳокама қилинади.
Шунингдек, йиғилишда ШҲТга аъзо давлатларнинг терроризм, сепаратизм ва экстремизм билан кураш бўйича амалий ҳамкорлиги кўтарилади, тегишли ташкилотларнинг “Хизб-ут Тахрир ал-Исломий” террористларига қарши курашиш бўйича аниқ ҳаракатлар ишлаб чиқилади.
Йиғилиш кун тартибидан ШҲТ МАТТнинг БМТ Аксилтеррор бошқармаси билан ҳамкорлиги масалалари ҳам ўрин олган.
Сурат манбаи: https://tvzvezda.ru/news/forces/content/3fb38fa8bd1475fa7a9512289e926603298639cd4a81a6cea4ef5700d61cf24b