ШҲТ миллий координаторлари ташкилотнинг 2017 йилги асосий тадбирлари режасини тасдиқладилар

Дата: 15:26, 17-02-2017.

Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – 14-17 феврал кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг (МКК) навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

“Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари учрашув давомида Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак мажлиси ва ШҲТ низомий органларининг бошқа тадбирларига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилишди”, - дейилади жума куни тарқатилган хабарда.

Бундан ташқари, ШҲТнинг 2017 йилга мўлжалланган Асосий тадбирлар режаси тасдиқланди.

Шунингдек, миллий координаторлар ташкилот фаолияти кун тартибининг жорий масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

МКК мажлисида ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: