ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тизилмаси Ижроя қўмитасининг янги раҳбари тайинланди

Дата: 13:03, 12-01-2016.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроя қўмитасининг янги раҳбари тайинланди, ба ҳақида Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Қарорига мувофиқ 2016-йилнинг 1-январ кунидан бошлаб Евгений Сисоев Тошкент шаҳрида жойлашган ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроя қўмитаси директори лавозимига киришди”, - дейилади хабарда.

Бунга қадар Е.Сисоев Россия Федерациясининг Федерал хавфсизлик хизмати директори ўринбосари – Миллий аксилтеррор қўмитаси девони бошлиғи вазифасида ишлаган.

2013-2015 йилларда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроя қўмитаси директори лавозимини Хитой вакили Чжан Синьфэн, 2010-2012 йилларда Қозоғистон вакили Женисбек Жуманбеков, 2007-2009 йилларда Қирғизистон вакили Мирзакан Субанов ва 2004-2006 йилларда Ўзбекистон вакили Вячеслав Касимовлар бажарган эдилар.

Эслатиб ўтамизки, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари тотонидан 2001 йилда ташкил қилинган минтақавий халқаро ташкилотлир. ШҲТнинг 2015 йил 9-10 июлда Уфа (Россия) шаҳридаги саммитда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш, Беларусь Республикаси, Монголия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон ташкилотда кузатувчи, Арманистон, Озарбайжон, Камбожа ва Непалга мулоқот бўйича ҳамкор мақоми бериш бўйича ҳаракатлар бошланди.

ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг бош идораси Тошкент шаҳрида жойлашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: