ШҲТ миссияси сайловлар очиқ, эркин ва демократик тарзда ўтганини тан олди

Дата: 16:23, 05-12-2016.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) миссияси Ўзбекистондаги преидентлик сайловлари очиқ, эркин ва демократик тарзда ўтганини тан олди, деди ташкилот бош котиби Рашид Алимов.

“Миссия бўлиб ўтган сайловларнинг очиқ, эркин ва демократик тарзда ўтганини тан олади. Ўтган сайловлар Ўзбекистон Республикаси демократик жараёнларнинг янада тараққий этиши йўлидаги муҳим қадам бўлганлигини қайд этамиз”, - деди Р. Алимов ТАССга берган интервьюсида.

У президентлик сайловлари “Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган халқаро мажбуриятга мувофиқ”лигини таъкидлаб ўтди.

“Миссия томонидан сайловнинг қонунийлигини шубҳа остида қолдирадиган миллий қонунчилик меъёрларининг бузилиши ҳолатлари қайт этилмади”, - деб қўшимча қилди ШҲТ бош котиби.

Олдин хабар берилгани каби, 4 декабрда Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг президент сайловига доир қонунчилигига мувофиқ, сайловларининг якунлари ундан 10 кун ўтиб эълон қилиниши зарур.

Маълумки сайловларда 4 номзод қатнашди. Булар Ўзбекистон либераль-демократик партиясидан (ЎзЛиДеп) Шавкат Мирзиёев, “Миллий тикланиш” Демократик партиясидан Сарвар Отамурадов, “Адолат” Ўзбекистон социал-демократик партиясидан Наримон Умаров, Ўзбекистон Халқ-демократик партиясидан (ЎХДП) Ҳотамжон Кетмоновлардир. 

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябрда 79 ёшида инсульт оқибатади вафот этди. Шавкат Мирзиёев вақтинчалик республика раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.   

Янгилик билан ўртоқлашиш: