ШҲТ миссияси Ўзбекистон президенти сайловлари демократик равишда ўтди деб топди

Дата: 10:36, 31-03-2015.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – 29 мартда бўлиб ўтган Ўзбекистон президенти сайловлари очиқ ва демократик равишда ўтказилди, сайлов қонунчилиги бузилиши ҳолатлари кузатилмади. Бу ҳақида миссия раҳбари Дмитрий Мезенцев яқинда ўтказилган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Миссия аъзолари Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарлари, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳарларидаги сайлов участкаларида бўлганлиги қайд этилди. Миссияга Ўзбекистон Республики президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари ҳақидаги тўлиқ маълумотлар тақдим этилди.

Миссия президентликка номзодларга оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг имкониятлар берилгани таъкидлаб ўтди.

Миссия томонидан сайловга тайёргарлик жараёнида “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар, сиёсий партияларнинг сайловолди тарғиботини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”нинг бузилмаганлигини қайд этилди.

2015 йилнинг 28-29 мартида миссия аъзолари Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Чирчиқ шаҳарлари, Тошкент вилоятининг Зангиота ва Қибрай туманларидаги 97 сайлов участкаларида бўлдилар. Миссия кузатувчилари овоз беришда фуқароларнинг фаоллиги юқори бўлганини таъкидладилар. Участка сайлов комиссияларининг сайлов участкаларидаги фаолияти Ўзбекистон сайлов қонунчилигига мос равишда ўтказилганлиги ҳам айтиб ўтилди.

Миссия аъзолари ташриф буюрган сайлов участкаларида Ўзбекистон сиёсий партияларидан кузатувчилар бўлганлиги айтилди. Кузатувчилар сайлов участкаларида бўлганида сайловчилар ва сиёсий партиялар вакилларидан миссия аъзоларига шикоят ва танқидий фикрлар билдирилмади.

Д.Мезенцевнинг таъкидлашича, миссия кузатув якунлари бўйича давлат раҳбари сайлови миллий сайлов қонунчилиги ва Ўзбекистон ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларга тўла мувофиқ ҳолда, очиқ ҳамда демократик вазиятда ўтганини таъкидлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: