ШҲТ саммити олдидан Тошкент милицияси аҳолидан қуролларни сақлашга топширишни илтимос қилди

Дата: 17:53, 17-06-2016.

Тошкент. 17 июн. ЎзТАГ – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити олдидан Тошкент милицияси аҳолидан қуролларни сақлашга топширишни илтимос қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Uzmetronom нашри берган хабарга кўра, ШҲТ аъзо давлатлар раҳбарлари учрашуви олдидан ов қуроллари эгаларидан қуролларни яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органларига сақлаш учун топшириш илтимос қилинди”. “Эгалар ов мавсуми ёпилишига икки ой бор бўлишига қарамасдан илтимосни бажаришди. Қайд этиш лозимки, Ўзбекистонда ов қуроллари ва уларни яшаш жойларида сақлаш устидан барқарор назорат ўрнатилган. Қуролларни олиб қўйишга келсак, бу йилда бир марта – Мустақиллик куни олдидан содир бўлади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил августида Ўзбекистон ИИВ муассасавий ва спорт қуролларини сақлашнинг янги қоидаларини белгилаган эди.

Август бошидан бери барча муассасавий ва спорт қуроллари ҳамда ўқ-дорилар сейф ва металл шкафларда сақланиши зарур.

Хужжатга мувофиқ, муассасавий спорт қуроллари ҳам ов қуролари каби сақлашини зарур.

Эслатиб ўтамизки, 23-24 июнда Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг 15-саммити бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: