ШҲТ саммити сабаб Ўзбекистоннинг қатор ОТМ ўқув йилини ҳар доимгидан олдин якунлайди

Дата: 17:30, 24-05-2016.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – ШҲТ саммити сабаб Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Тошкентдаги қатор ОТМ ўқув йилини ҳар доимгидан олдин - 10 июнгача якунлайди, деб маълум қилади ЎзТАГ.

Маҳаллий ОАВ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарорига асосланиб берган хабарларига кўра, Ўзбекистоннинг қолган шаҳарлари ОТМ ўқув йилини ҳар доимгидай июн охирида якунига етказади.

Ҳозирда олий таълим муассасаларида сўнгги маъруза, семинар ва назорат ишлари тезлаштирилган суръатда ўтказилмоқда. Қолган барча якуний назорат ишлари, битирув-малакавий ишларни топшириш муддатлари ҳам муддатидан олдинроққа ўтказилади. 

Эслатиб ўтамизки, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилишини 23-24 июнда Тошкентда ўтказиш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: