ШҲТ Тошкентдаги саммитида Ҳиндистон ва Покистон ташкилотнинг янги аъзоларига айланадилар

Дата: 22:44, 02-03-2016.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Куни кеча Пекин шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов ХХРдаги Ҳиндистон Републикаси Элчиси Виджай Гохале ва Покистон Ислом Республикаси Элчиси Масуд Халид билан учрашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ТИВ хабар қилишларича, ШҲТга аъзо давлатларнинг Уфа шаҳридаги (Россия) Давлат раҳбарлари кенгаши қарорини амалга ошириш доирасида дипломатик миссияларнинг бошлиқларига ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш борасидаги Ҳиндистон ва Покистоннинг мажбуриятлари ҳақидаги Меморандумларнинг лойиҳалари топширилди.

Бўлажак Тошкент саммитида мазкур Меморандумларнинг имзоланиши давлат раҳбарлари учрашувининг муҳим амалий якунларидан бири ва бу йил 15 йиллигини нишонлаётган ШҲТнинг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшиши таъкидланди.
Учрашувда ШҲТга аъзо давлатларнинг ШҲТ Котибиятидаги доимий вакиллари ҳам иштирок этишди.

Эслатиб ўтамизки, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) 2001 йилда ташкил қилинган минтақавий халқаро ташкилотдир. Унга Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон киради.

2015 йил 9-10 июлда Уфа (Россия) шаҳридаги саммитда ШҲТга Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш, Беларусь Республикасига кузатувчи, Озарбайжон, Арманистон, Камбожа ва Непалга умоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш ҳақида қарорлар имзоланган.

2015 йил июлдан бошлаб Шанхай ҳамкорлик ташкилотида раислик Ўзбекистонаг ўтган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: