ШҲТ ва МДҲ миссиялари Ўзбекистонда сайловларни шаффоф, ишончли ва демократик деб тан олди

Дата: 17:03, 23-12-2019.

Тошкент. 23 декабрь. ЎзТАГ – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) кузатувчилари миссияси Ўзбекистонда сайловларни шаффоф, ишончли ва демократик деб тан олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Миссия (ШҲТ – ЎзТАГ) сайлов Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги талабларига, сайлов натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қоидабузарликлар ҳолатларига жавоб берганига ишонади. Миссия ўтган сайловларни шаффоф, ишончли ва демократик деб тан олади. Сайловнинг қонунийлиги шубҳасиздир", - дея хабар беради Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, кузатув ишлари давомида миссия вакилларига ҳеч қандай шикоят ва мулоҳазалар билдирилмаган.

"МДҲ кузатувчилари миссияси 22 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига кўппартиявийлик асосида ўтказилган сайлов эркин, ошкора, рақобатбардош ва демократик сайловларни ўтказишнинг умумэътироф этилган тамойилларига мувофиқ эканлиги ҳақидаги хулосага келади", - дея қайд этилади хабарда.

МДҲ миссияси сайлов Конституциямиз ва Сайлов кодекси талабларига тўла мос равишда ўтказилганини ва давлатда демократик ўзгаришларни чуқурлаштиришнинг муҳим омили эканини таъкидлади.

 

Сурат манбаи: mir24.tv

Янгилик билан ўртоқлашиш: