ШҲТ ёшлар учун 30 фоиздан 80 фоизга қадар чегирмалар берувчи пластик карталар жорий этади

Дата: 12:53, 27-03-2015.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатларида ёшлар учун 30 фоиздан 80 фоизга қадар чегирмалар берувчи SCO Youth Card пластик карталар жорий этилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

РИА Новостига РФ ТИВ Осиё ва Тинч океани ҳамкорлиги департаменти директор ўринбосари Дмитрий Лукьянцевнинг таъкидлашича, ушбу фойдали ташаббус ташкилотга кирувчи мамлакатлар ҳамкорлигига ёрдам беради.

Олдинроқ РИА Новостига ташкилот Ёшлар кенгаши раиси Денис Кравченконинг берган маълумотига кўра, ШҲТ мамлакатлари бўйлаб чегирмалар билан саёҳат қилишга имкон берувчи халқаро пластик картани жорий 2015 йилда ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

“Бизнинг фикримизга кўра, ташқи ишлар вазирлиги фикрига кўра, ўзаро ташрифлар, мамлакатларимиз маданияти и анъаналари билан танишишга кўмаклашувчи , ўзаро тушуниш ва ҳамкорликка ёрдам берувчи барча ташаббуслар ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга лойиқ”, - деди у вазирлик ва РФнинг ШҲТдаги махсус вакили номидан гапира туриб.

Идентификация хужжати, баъзи вариантларда тўлов воситаси бўладиган пластик карта уч йўналиш: транспорт, меҳмонхоналарда яшаш ва ШҲТ диққатга сазовор жойларига ташриф буюриш бўйича сезиларли даражада (30%дан 80%га қадар) чегирмалар беради.

Картани 14 ёшдан ошган ўқувчилар, талабалар, давлат ва хусусий ўқув юртларининг кундузги ва кечки бўлимлари аспирантлари, шунингдек, ёш мутахассислар олишлари мумкин.

Лойиҳа бошида ундан 70 минг киши фойдаланиши кутилмоқда. Лойиҳа ШҲТнинг ёзги саммитига тайёрланиб, 2015 йил кузда ишга туширилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, ШҲТ Қозоғистон, Россия, Хитой, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон киради. Монголия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистонга кузатувчи мақоми берилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: