ШҲТ Ўзбекистон президенти сайловларида кузатувчилар миссиясини жўнатиш ҳақида қарор қабул қилди

Дата: 12:30, 26-09-2016.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – Пекинда Қозоғистон, ХХР, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирокида ШҲТга аъзо давлатлар миллий мувофиқлаштирувчилари кенгайишининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ТИВ малумотларига кўра, йиғилиш якунлари бўйича ШҲТ кузатувчилари миссиясини Ўзбекистон президенти сайловларига жўнатиш ҳақида қарор қабул қилинди. Сайловлар 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтади.

“ШҲТ кузатувчилари миссияси сайлов жараёни ва унинг якунларини миллий конунчилик, халқаро шартномаларга мувофиқлигига баҳо беради”, - дейилади Ўзбекистон МСК хабарида.

ШҲТ ташкилотга аъзо давлатлардаги сайловларни 2006 йилдан бери кузатади ва ушбу соҳада катта тажрибага эга. Кўрсатилган муддатда ШҲТ  Қозоғистон, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Тожикистонда бўлиб ўтган, шунингдек, 2007 ва 2015 йиллардаги Ўзбекистон президенти, 2009 ва 2014 йиллардаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловларини кузатди.

Олдин маълум қилингани каби, МСК Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси каби нуфузли халқаро тузилмаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун таклифномалар юборилгани маълум қилинди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеп) Шавкат Мирзиёевни, “Миллий тикланиш” Демократик партияси Сарвар Отамурадовни, “Адолат” Ўзбекистон социал-демократик партияси Наримон Умаровни, Ўзбекистон Халқ-демократик партияси (ЎХДП) Ҳотамжон Кетмоновни номзод қилиб кўрсатди.

Муддатидан олдинги Ўзбекистон президенти сайловлари 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтади. Сайлов кампанияси 9 сентябрдан бошланди. 30 сентябр-20 октябр орасида номзодларни рўйхатга олиш ишлари ўтказилади.

Муддатидан олдинги сайловлар Ўзбекистонда Конституцияга мувофиқ Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 2 сентябрда 79 ёшида инсульт оқибатида вафот этгани муносабати билан ўтказилмоқда.

Президент 5 йил муддатга сайланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: