ШҲТда Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди
Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – 11 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Москвада бўлиб ўтган “ШҲТ – Афғонистон” мулоқот гуруҳининг мажлисида иштирок этди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
“Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар – Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон – вакиллари Афғонистон Ислом Республикаси делегацияси билан биргаликда Афғонистон ва унинг атрофидаги вазият ва уни тартибга солиш йўллари тўғрисида фикр алмашди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ШҲТ ва Афғонистон ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.