ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорлари Тошкентда йиғиладилар

Дата: 15:51, 06-10-2014.

Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – 8 октябр куни Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар бош прокурорларининг навбатдаги 12-йиғилиши бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот Ўзбекистон Бош прокуратураси сайтида жойлаштирилган.

Йиғилишда ШҲТга аъзо давлатлар прокуратура органларининг фаолиятига оид истиқболли йўналишлар, ШҲТга аъзо давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг қонунчиликнинг бажарилиши, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, табиатни қўриқлаш каби соҳалардаги ҳамкорлигини янада фаоллаштириш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, ШҲТга аъзо давлатларнинг жиноий йўллар билан олинган даромадларни аниқлаш, мусодара қилиш ва уларни келиб чиққан давлатларга қайтариш юзасидан қонунчилик ва амалиётининг таҳлили натижалари кўриб чиқилади, дейилади Ўзбекистон Бош прокуратураси хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: