ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг кейинги йиғилиши 8-9 июнда Астанада бўлиб ўтади

Дата: 16:59, 24-06-2016.

Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ – Қозоғистон давлати раҳбари Нурсултон Назарбоев унинг мамлакати ШҲТда раислик бўйича юксак мақомни бутун масъулияти билан қабул қилаётганлигини таъкидлади, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

“Биз ўзбек томони ушбу йилларда амалга оширган улкан ишларни давом эттириш, ва ШҲТ ривожи ва мустаҳкамланишига ўз ҳиссамизни қўшиш, унинг роли ва нуфузини ошириш ниятидамиз”, - деб иқтибос келтиради Н.Назарбоевнинг сўзларидан матбуот хизмати жума куни Оқўрда сайтида эълон қилинган хабарда.

У Қозоғистон раислигининг устиворликлари орасида минтақавий ҳавфсизлини мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, транзит-транспорт салоҳиятини очиш, маданий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш кабилар борлигини таъкидлаб ўтди.

“ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити якуний тадбир бўлади. У 2017 йил 8-9 июнда Астанада ўтказилади”, - деб хулоса қилди қозоқ давлати раҳбари.

Янгилик билан ўртоқлашиш: