ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистондаги ягона бешюлдузли меҳмонхонанинг битирилиши тезлаштирилди

Дата: 17:09, 08-06-2016.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ -  Ўзбекистонда жорий ой охирида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг ўтказилиши муносабати билан республикадаги ягона бешюлдузли меҳмонхона бўлган Hyatt Regencyнинг қуриб битирилиши тезлаштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Объект 15 июнда фойдаланишга топширилади.

 Hyatt International меҳмонхона операторидаги манбанинг сўзларига кўра, янги отелда 300 номер бўлади. Шунингдек, меҳмонхона пойтахтга юқорида тилга олинган тадбирга ташриф буюрувчи делегацияларнинг бир қисмини қабул қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, бошланғич режаларга кўра, Hyatt Regencyнинг қиймати $113 млнни ташкил қилиши керак эди. Ўтган йил октябрда Ўзбекистон ҳукумати қурилишга хорижий кредитлар ва ўз маблағлари ҳисобига қўшимча равишда яна $205 млн атрофида сармоя киритишга қарор қилган эди.

Олдин хабар берилгани каби, Hyatt Regency май ойида пойтахтдаги янги меҳмонхона учун ходимларни тезкор суръатда ишга қабул қилган.

Бошланғич режаларга мувофиқ, меҳмонхона қурилиши 2016 йил июлида тугалланиши зарур эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: