ШҲТга аъзо мамлакатлар прокурорлари хорижга олиб чиқиб кетилган активларни қайтариш бўйича ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар

Дата: 17:32, 08-10-2014.

Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар прокурорлари хорижга олиб чиқиб кетилган активларни қайтариш бўйича ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) чоршанба куни республика Бош прокурори Рашитжон Қодировнинг баёнотига асосланган ҳолда.

“Йиғилиш доирасида биз ШҲТ давлатлари прокуратура органларининг трансчегаравий иқтисодий жиноятлар, шу жумладан, жиноят йўли билан топилган даромадларни ювишга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлигини яхшилаш масалаларини муҳокама қилдик. Қилинаётган биргаликдаги ҳаракатлар ҳали етарлича самарадор эмас. Шу сабабли учрашув якунлари бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқилди” – деди у йиғилиш якунлари бўйича.

Эслатиб ўтамизки, чоршанба куни Тошкентда ШҲТга аъзо мамлакатлар бош прокурорларининг 12-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Россия, Хитой, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистон назорат муассасаларининг раҳбарлари иштирок этдилар. Бундан ташқари, йиғилишда ШҲТда кузатувчи мақомидаги давлатлар - Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Монголия ва Покистон прокуратуралари делегациялари ҳам қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: