ШҲТнинг саммити кунлари Тошкентга кириш-чиқиш тўлиқ тўхтатилиши режалаштирилмаяпти
Тошкент. 14 июн. ЎзТАГ – Тошкентда ШҲТнинг саммити кунлари режалаштирилган хавфсизлик чоралари Ўзбекистон пойтахтига кириш-чиқишнинг тўлиқ тўхтатилишини ўз ичига олмайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.
Бир неча ўзбек ОАВнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбалари олдинроқ баъзи интернет-нашрларда Тошкентнинг 23-24 июнда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити кунларида тўлиқ “ёпилиши” ҳақидаги маълумотларни рад қилганлар. Ушбу маълумотларга кўра, гўё саммитнинг хавфсизлик чоралари 16-24 июн орасида пойтахтнинг барча “автомобиль ва темир йўл транспорти” учун тўлиқ “ёпилишини” кўзда тутган.
Янги маълумотларга асосан, ШҲТнинг бўлажак саммити кунлари режалаштирилган пойтахтдаги хавфсизлик чоралари шаҳарга кириш-чиқишни ёпилишини кўзда тутмайди, балки шаҳар чегараларидан ўтишда янада пухтароқ текширувни, шунингдек, вилоятлар билан автобус қатновига чекловни ўз ичига олади холос.
“Ташқарида бўлган ёки қайтаётган шаҳарликлар пойтахтга муаммосиз ўтишлари мумкин”, - деб таъкидлайди “Газета.uz” нашри ушбу муносабат билан.
Кейинроқ эса ОАВнинг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясидаги манбалари саммит кунлари пойтахт аэропорти одатдаги режимда ишлашини маълум қилдилар.
Бир оз олдин эса, “Ўзбекистон темир йўллари” сайтида яқин орада компаниянинг маҳаллий ва халқаро йўналишдаги поездлари жадвалга мувофиқ ҳаракатлашини ҳақида хабар чиқарилди.
Эслатиб ўтамизки, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг 15-саммити Тошкентда 2016 йилнинг 23-24 июнида бўлиб ўтади.