ШҲТнинг Тожикистон пойтахтидаги саммитига жаҳоннинг 10 мамлакати президентлари йиғилади

Дата: 11:57, 11-09-2014.

Душанбе. 11 сентябр. ЎзТАГ – Бугун Тожикистон пойтахтида бошланадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) саммитига жаҳоннинг 10 мамлакати президентлари йиғилади, деб хабар қилади Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА) пайшанба куни.

“Душанбега саммитда иштирок этиш учун Россия, Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистан, Туркманистон, Монголия, Эрон, Афғонистон президентлари, Покистон Бош вазири ва Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири келади”, - деб хабар беришди Тожикистон ташқи сиёсий муассасасида.

Қай этиш керакки, ТР пойтахти Душанбе 11-12 сентябр кунлари геосиёсий аҳамиятга эга бўлган форум ўтказиладиган жойга айланади. ШҲТ саммитини ёритиш учун Душанбега 700 зиёд жаҳон ОАВ вакиллари, сиёсатчилар ва экспертлар йиғилдилар.

Эслатиб ўтамизки, саммит кунлари Душанбе маркази ҳаракат учун ёпилади. Мамлакат куч тизимлари кечаю-кундуз хизмат режимига ўтказилган. Тожикистон пойтахтига республика ҳудудларидан ҳам қўшимча кучлар олиб келинган.

ШҲТ саммитининг юқори даражадаги меҳмонлари учун пойтахтдаги “Кохи Борбад” саройида уюштириладиган тантанали концертда Тожикистонни 800 ошиқ санъат усталари қатнашадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: